Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин
Ads

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари бундан бир неча кун олдин Россия футбол иттифоқи мутасасаддилари билан учрашувларда иштирок этиб қайтишди. ЎФА президенти маслаҳатчиси Санъат Шарипов ўзининг расмий твиттерида ёзишича вакилларимиз россиялик ҳамкасбларига иккала юрт терма жамоаларининг ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш таклифини билдиришган. Бироқ, россияликлар ушбу масала терма жамоа бош мураббийи Станислав Черчесов билан маслаҳатдан сўнг аниқ бўлишини айтишган.

“РФИ ходимларига Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинини ўтказиш таклифи билан чиқдик.

Бунга жавобан эса, рус ҳамкасбларимиз терма жамоа мураббийи Станислав Черчесов билан бўлиб ўтадиган суҳбатдан сўнг батафсил тўхталишга ваъда беришди”, - деб ёзади Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида.