Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзиянинг Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium майдонида Сурияга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди.
Машғулотларда Виталий Денисовдан ташқари термага чақирилган барча футболчилар иштирок этди. Аввалроқ терма жамоа ҳимоячиси жароҳати туфайли Малайзияга келмагани ҳақида хабар қилинганди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячис Сервер Жепаров Сурияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 23 март куни ЖЧ–2018 турнирига сарлаш босқичи “А” гуруҳи 6-турида Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.
Фикрлар