
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш юз берди
Терма жамоамиз сафида ўзгариш рўй берди. Кечаги машғулотлар пайти Жавоҳир Сиддиқов жароҳат олди. Текширув натижасига кўра, футболчи Швецияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши маълум бўлди.
Шу сабаб терма жамоа мураббийлари унинг ўрнига "Локомотив" футболчиси Aзизбек Омонов жалб этди.
Швецияга қарши ўртоқлик учрашуви 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар