Ўзбекистон терма жамоасида испаниялик бош ошпаз ва нутритсиолог иш бошлади

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа футболчиларининг соғлом овқатланишини назорат қилиш, тикланиш жараёнларини яхшилаш ва умумий тайёргарлик сифатини ошириш мақсадида терма жамоа штабига испаниялик бош ошпаз ҳамда профессионал нутритсиолог (овқатланиш бўйича мутахассис) жалб қилинди.

Tecno

Бу ташаббус футболчиларнинг тўғри овқатланиш тартибини сақлаш, энергия балансини таъминлаш ва ўйинлардаги жисмоний тайёргарликни юқори даражада ушлаб туришда муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади. Турнирда Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари куч синашади. Барча учрашувлар “Ҳазза бин Зайд” стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!