
Ўзбекистон терма жамоасининг "ЖЧ-2026"га чиқиш эҳтимоли фоизларда баҳоланди
Ўзбекистон Миллий терма жамоаси айни вақтда "ЖЧ-2026" саралаши Осиё минтақаси 3-раунд учрашувларида иштирок этмоқда. Вакилларимиз ҳозирга қадар "А" гуруҳида 7 та ўйин ўтказиб, ўз гуруҳида Эрондан кейинги иккинчи поғонани банд этиб турибди.
"We Global Football" нашри версиясига кўра, "оқ бўрилар"нинг Мундиалга иккинчи ўрин билан чиқиш эҳтимоли 86.6 фоизни ташкил этмоқда. Биринчи ўринни эгаллаш имкони эса 6.1 фоизга тенг.
Бизни таъкиб қилиб келаётган амирликларнинг иккинчи поғонани эгаллаши эҳтимоли 6 фоизга тенг.
Қуйида барча гуруҳлардаги терма жамоаларнинг "ЖЧ-2026"га чиқиш имкониятлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Фикрлар
Катарни крупный счетда ютишни йули бор, подсказка килишим мумкин!