Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги рақиби ким?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувини ўтказди. “Оқ бўрилар” Нидерландияга қарши баҳсда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Эндиликда Фабио Каннаваро шогирдлари учун навбатдаги расмий ўйин — мундиал старт учрашуви ҳисобланади. Жамоамиз биринчи турда Колумбия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ушбу беллашув 18-июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг “K” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Колумбиядан ташқари Португалия ва Конго DR терма жамоаларига қарши ҳам ўйин ўтказади.

Фикрлар