Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Африка қитъаси терма жамоасини бошқарадиган бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ устози Эктор Купер яна бош мураббийликка қайтди.

A Bola нашрининг маълум қилишича, 65 ёшли аргентиналик мутахассис Конго Демократик Республикаси терма жамоаси билан шартнома имзолаган. Куперга мамлакатни “ЖЧ-2022”га олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Айтиш керакки, Конго жамоаси “ЖЧ-2022” Африка қитъаси иккинчи саралаш раунди “J” гуруҳидан жой олган бўлиб, ушбу гуруҳда улар Бенин, Мадагаскар ва Танзания термаларига қарши кураш олиб боради. Ўйинлар сентябрь ойидан бошланади.

Эктор Купер учун Африка терма жамоасини бошқариш бегона эмас. У 2015-2018 йилларда Миср терма жамоасига устозлик қилган ва уни “ЖЧ-2018”га олиб чиққан.

Аргентиналик мураббий 2018-2019 йилларда Ўзбекистон терма жамоасини ҳам бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!