Ўзбекистон U-16 терма жамоаси футболчилари тожикистонлик тенгқурларига йирик ҳисобда имкониятни бой беришди
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.
Мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида Азамат Абдураимов шогирдлари Тошкентда йиғин ўтказди. Йиғин доирасида эса терма жамоамиз аъзолари Хўжанд шаҳрида Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.
Бугун Хўжанд шаҳрида илк ўйин бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тожикистон U-16 терма жамоаси сафида Суннатулло Азизов, Абдулфатохи Худойдодзода, Фахриддин Ахтамов ва Кабир Салимшоев гол киритишга муваффақ бўлди.
Таъкидлаш жоиз, икки терма жамоа ўртасидаги навбатдаги учрашув 23 июнь куни бўлиб ўтади.
Ўртоқлик учрашуви
Тожикистон (U-16) – Ўзбекистон (U-16) 4:0
Бош ҳакам: Хуршед Дадобоев.
Комиссар: Жовидон Ҳасанов.
Голлар: Суннатулло Азизов, 31 (1:0). Абдулфатохи Худойдодзода, 39 (2:0). Фахриддин Ахтамов, 67 (3:0). Кабир Салимшоев, 81 (4:0).
Ўзбекистон (U-16): Самандар Жўрабеков, Вазген Погосян, Бобур Мўйдинов, Кирилл Тодоров, Тоҳир Тўхтасинов, Муҳриддин Позилдинов, Абдуқодир Ҳусанов, Жасур Убайдуллаев, Рустам Турдимуродов, Алишер Хайруллаев, Облоёр Раҳматов.
Захирадан майдонга тушганлар: Бекнур Пармонов, Азизжон Тошкенбоев, Пўлат Жумахонов, Асадбек Беглархонов, Нодир Абдураззоқов, Шаҳзод Акрамов, Риан Исломов, Мақсуд Аллохўжаев.
Огоҳлантиришлар: Асадбек Содиқов (89) – Бобур Мўйдинов (66), Абдуқодир Ҳусанов (38).
Фикрлар