Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилнинг 16-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.
Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари бир қатор мусобақа ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20-26 август кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтадиган “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнирида иштирок этмоқда. Мазкур мусобақада Туркия, Сербия, Россия ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.
Бугундан ушбу мусобақа старт олди. Вакилларимиз илк ўйинни туркиялик тенгқурларига қарши ўтказди ва голларга бой тарзда кечган баҳсда 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Терма жамоамиз сафида Шаҳзод Акрамов ва Алишер Хайруллаев рақиб дарвозасини ишғол этишди.
“Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнири
21 август
Туркия – Ўзбекистон 3:2
Голлар: Шаҳзод Акрамов, Алишер Хайруллаев.
Ўзбекистон U-16: Асрор Кенжаев, Вазген Погосян, Миркомил Абдураззоқов, Тоҳир Тўхтасинов, Абдуқодир Ҳусанов, Алишер Хайруллаев, Мухриддин Пазилдинов, Жасур Убайдуллаев, Облоёр Раҳматов, Рустам Турдимуродов, Кирилл Тодоров.
Фикрлар