Ўзбекистон U-16 терма жамоаси янги мураббий бошчилигида йиғинга киришади

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 5-15 апрель кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Ушбу терма жамоани истеъдодли мутахассис Жамолиддин Раҳматуллаев бошқариб боради.

Маълумот учун, Жамолиддин Раҳматуллаев 1986 йилда таваллуд топган. Футболчилик даврида “Локомотив” ва “УзДонгЖу” каби жамоаларда тўп сурган. Мураббий сифатидаги фаолиятини “Спартак-Тошкент” жамоасида бошлаган. 2020 йилдан бошлаб “Бунёдкор” U-18 бош мураббийи ва Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бош мураббийи ёрдамчиси сифатида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг машғулотлари Чиғатой базасида бўлиб ўтади, - дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

u16

Дарвоқе, бош мураббий томонидан ушбу йиғинга 24 нафар футболчи жалб қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!