Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Мьянмага йўл олди

Аввал хабар берганимиздек,  Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси жорий йилнинг апрель 26-30 апрель кунлари Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг иккинчи саралаш босқичида қатнашади. 

Ана шу мусобақада қатнашиш учун терма жамоамиз делегацияси бугун Мьянма мамлакатига йўл олди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар келаси йили Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.
 
Қуйида эътиборингизга Осиё чемпионати иккинчи саралаш босқичи тақвимини тақдим қиламиз:
 
26 апрель
Австралия - Непал
Ўзбекистон - Мьянма 
 
28 апрель
Непал - Ўзбекистон 
Мьянма-Австралия
 
30 апрель
Австралия - Ўзбекистон 
Мьянма - Непал

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!