Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Қатар сафаридан қайтди

 

Шу йилнинг 16–19 октябрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун, 20 октябрь соат 06:45 да Тошкент шаҳрига учиб келди.

Александр Мочинов шогирдлари Доҳа шаҳрида ўтказилган йиғин давомида Қатар ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур йиғин ва ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон U-19 термаси учун Осиё чемпионати саралаш босқичи ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтади. Терма жамоа бош мураббийи ушбу ўртоқлик учрашуви орқали Тожикистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳслари олдидан терма жамоага чақирилган футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказди.

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!