Ўзбекистон U-23 жамоаси БААни мағлуб этса, ярим финалда қайси терма билан ўйнаши маълум

Яна бир неча соатдан сўнг Таиланднинг Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА билан куч синашади.

Ғолиб жамоа ярим финалда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Агар БААни мағлуб этсак, 22 январь куни саудияликлар билан беллашамиз.

Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони мезбон Таиландни 1:0 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга йўл олди.