Ўзбекистон U-23 жамоасининг чемпион таркиби ёдингиздами? Аввалги футболчилардан кимлар яна таркибга жалб этилган?

2018 йили Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров бошчилигида чемпион бўлган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркиби ёдингиздами? Эътиборингизга ушбу таркибни ҳавола этамиз.

Маълумот ўрнида, қавс ичида футболчиларнинг ўша пайтдаги клублари ёзилган.

Дарвозабонлар: 12.Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), 1.Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), 21.Раҳимжон Давронов (“Машъал”)

Ҳимоячилар: 2.Рустамжон Ашурматов (“Бунёдкор”), 3.Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), 4.Акрамжон Комилов ("Бунёдкор"), 5.Аббос Отахонов (“Навбаҳор”), 6.Азизжон Ғаниев (“Насаф”), 20.Достонбек Турсунов (“Нефтчи”), 13.Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), 18.Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), 15.Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”)

Ярим ҳимоячилар: 17.Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”), 7.Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”), 10.Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-192”), 8.Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), 16.Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), 14.Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), 23.Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар: 9.Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), 22.Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), 11.Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”)

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров

u23

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. Любинко Друлович қитъа биринчилигида иштирок этиш учун 23 нафар футболчини Таиландга олиб кетди.

Дарвозабонлар: 1.Абдувоҳид Неъматов, 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов (иккаласи – “Насаф”), 21.Низомиддин Зиёвутдинов (АГМК)

Ҳимоячилар: 2.Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), 3.Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), 5.Дилшод Саитов, 13.Шерзод Насруллаев, 20.Ҳусниддин Алиқулов (барчаси – “Насаф”), 15.Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”), 19.Илҳомжон Алижонов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар: 4.Абдулла Абдуллаев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 22.Санжар Қодирқулов (барчаси – “Бунёдкор”), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Шароф Муҳитдинов, 17.Ислом Кенжабоев, 23.Ойбек Бозоров (барчаси – “Насаф”), 9.Жасурбек Яхшибоев (АГМК/“Пахтакор”), 14.Аброрбек Исмоилов (“Сурхон” / “Пахтакор”), 18.Достон Ибрагимов (“Қизилқум”)

Ҳужумчилар: 10.Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”), 16.Азизбек Амонов (“Локомотив”)

Бош мураббий: Любинко Друлович

5901567444971

Ушбу таркибга эътибор қаратадиган бўлсак, Таиланддаги мусобақага йўл олган футболчилардан 6 нафари Хитойдаги чемпионатда ҳам қатнашган. Улар Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Ойбек Рустамов, Азизжон Ғаниев, Жасурбек Яхшибоев ва Бобир Абдихолиқов. Ушбу олтилик чемпионлик таъмини татиб кўрган.

Шунингдек, кишини хурсанд қиладигани шундаки, бу мураббийнинг олдида аввалги жамоани шу мусобақада чемпион қилган Равшан Ҳайдаров бор ва ҳамюртимиз хорижлик ҳамкасбига ёрдам бериб келмоқда.

Биз олимпия терма жамоамиздан катта натижалар кутяпмиз. Олимпиада йўлланмасини мақсад қилдикми, демак, унда гуруҳдан чиқишимиз шарт! Ўйлаймизки, вакилларимиз Ўзбекистонлик миллионлар қалбларни хурсанд этиб, юртимизга камида йўлланма билан қайтишади. Бу борада уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!