Ўзбекистон U-23 терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этиши мумкин
Хитой март ойида ўртоқлик турнирини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда theaseanfootball Инстаграм саҳифаси хабар берди
Унга кўра, Хитой футбол ассоциацияси 2026 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида март ойида Сиань шаҳрида тўртта U-23 терма жамоалари иштирокидаги турнир ташкил этиши мумкин.
Мазкур мусобақада Таиланд иштирок этиш учун таклифнома олган, Вьетнам U-23 терма жамоасининг қатнашиши эса эҳтимол сифатида кўрилмоқда.
Шу билан бирга, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги футбол ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг U-19, U-17 ва U-16 терма жамоалари Хитойда ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Шу боис, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоанинг ҳам кичик мусобақага қўшилиши кутилмоқда.
Фикрлар