Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 3 нафар аъзоси давлат мукофоти билан тақдирланди

Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азм-у шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ташаббускор ва етакчи ёшларимиз “Келажак бунёдкори” медали билан mukofotlandi:

Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида Ўзбекистон U-23 Олимпия терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ҳам бор:

1. Жалолиддинов Жасурбек Жамшид ўғли Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) сардори

2. Норчаев Хусаин Тўрақул ўғлиФутбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси

3. Эркинов Ҳожимат Ботир ўғлиФутбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gulomqodir Askhanov
30/06/2022 09:05
Бутун командага мукофотлар булдими. Финал бу жуда катта вокеа. Битти биттадан машиналар хам берилдими йукми ( Утган сафарги ю23 да финалга чикган Вьетнам жамоаси халк кахрамонлари булган экан) информациялар олсак яхши булар Эди футболчилар мехнат кадрланганлигини эшитиб биз ишкибозлар хам хурсанд булар Эдик.