Ўзбекистон U19 терма жамоаси БААни мағлуб этди

Пойтахтимизда йиғин олиб бораётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун Бирлашган Араб Амирликлари ёшлар терма жамоаси билан баҳс юритди.

Қизиқарли тарзда кечган ўйинда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди.

Ўзбекистон U19 – БАА U19 1:0

Гол: Жасур Жалолиддинов

Ўзбекистон U19: Ислом Абдуллахонов, Саидазамат Мирсаидов, Алибек Давронов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Одилбек Абдумажидов, Жасур Жалолиддинов, Даврон Анваров, Диёр Раҳимқулов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Отабек Жўрақўзиев, Улуғбек Хошимов.

Захирадан майдонга тушганлар: Асадуллахон Полвонов, Хуршид Убайдуллаев, Элдор Бегимов, Диёр Рамазонов, Музаффар Олимжонов, Руслан Розиев, Иброҳим Ибрагимов, Суннатилла Ҳамиджонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!