Ўзбекистон U22 терма жамоаси бугун яна бир Суперлига клубига қарши назорат ўйини ўтказади
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U22 терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари олиб бораётганидан хабардорсиз. Бугун ушбу йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Унда термамизга Бекободнинг "Металлург" клуби рақиблик қилади.
"Жар" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин соат 12:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар