Ўзбекистон V пара Осиё ўйинларида биринчи ўринни эгаллади
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7-14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида V пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтди.
Комплекс мусобақада қитъамизнинг 35 та мамлакатидан жами 1500 нафарга яқин атлетлар 11 та спорт туридан ғолиблик учун беллашди.
Хусусан, Ўзбекистон делегацияси спортнинг пара енгил атлетика, пара таеквондо, бочча, пара сузиш, пара армрестлинг ва пара пауерлифтинг спорт турлари бўйича мусобақада иштирок этиб, жами 197 та медал ( 99 та олтин, 57 та кумуш, 41 та бронза) қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, 2021 йил Баҳрайнда ўтказилган IV пара Осиё ўйинларида юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 16 та медал (11 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза) олиб, 6 ўринни эгаллаган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.



Комментарии