Ўзбекистон ва Бразилия клублари билан ўйин бор

Қозоғистон Премьер-лигасининг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Актобе” янги йилдаги биринчи хорижий ўқув-машғулот йиғинини Туркияда ўтказадиган бўлди.

Клуб матбуот хизмати футболчилар Белек шаҳрида машғулотлардан ташқари иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида маълумот берди.

“Актобе” 20 январь куни Бразилиянинг “Гремио Эспортиву” жамоаси билан ўзаро куч синашади. Бир ҳафтадан кейин, яъни 27 январь куни “Актобе” футболчилари Ўзбекистоннинг “Олимпик” жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўз тарихи давомида беш карра Қозоғистон чемпиони бўлган “Актобе” ўтган мавсумни учинчи ўринда якунлади. Асосан ёш футболчилардан таркиб топган ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўзагини ташкил қилувчи “Олимпик” Суперлигада 9-ўринни эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
17/01/2024 19:39
Сарлохани ома ериб куйибсиз хамма кириб укийди манам кизикиб кирибман Афсус яшасин