
Ўзбекистон ва Миср терма жамоалари тарихда илк бор тўқнаш келиши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ёки декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро турнирда қатнашиши мумкин. Бу ҳақда Мисрнинг "Shorouk News" нашри хабар берди.
Манбага кўра, мусобақада тўртта жамоа иштирок этиши кутилмоқда — Ўзбекистон, Эрон, Кабо-Верде ва Миср. Жуфтликлар қуръа ташлаш орқали аниқланади.
Ҳозирча турнирнинг аниқ санаси ва ўтказиладиган стадионлар номи эълон қилинмаган. Бироқ, мазкур турнир Миср учун Африка Миллатлар Кубоги олдидан муҳим синов, Ўзбекистон учун эса Жаҳон чемпионати олдидан яхши тайёргалик имкониятини тақдим мумкин.
Маълумот учун, “оқ бўрилар” 13 октябрь куни Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Фикрлар