Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик янада ривожланади

Айни кунларда Ўзбекистон делегацияси спорт соҳасини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, соҳага ажратилаётган маблағларнинг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида хорижий тажрибаларни ўрганмоқда. Шу мақсадда куни кеча мамлакатимиз делегацияси аъзоларининг венгриялик ҳамкасблари билан учрашуви ташкил этилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, икки давлат спорти тараққиётида муҳим аҳамият касб этадиган мазкур тадбирда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

- Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш;

- Венгрия спорт вазирлигининг Молия департаменти фаолияти, йирик мусобақалар ва тизим ташкилотларини молиялаштириш ҳамда уларнинг фаолияти бўйича молиявий назоратни амалга ошириш механизмларини ўрганиш;

- Нуфузли спорт мусобақаларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнларини ташкил этиш ҳамда бу борадаги чора-тадбирларни молиялаштириш механизмлари билан жойида танишиш;

- Тизим ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятини юритиш тактикаси ҳамда уларнинг ўзини-ўзи молиялаштириш механизмларини кўриб чиқиш.

Бундан ташқари, Будапештдаги учрашув доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, оммавий спортни янада ривожлантириш борасида биргаликда ишлаш, қолаверса халқаро майдонларда муваффақиятга эришиш борасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон делегацияси айни вақтда Озарбайжонда бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!