Ўзбекистон Халқаро хоккей федерацияси аъзосига айланди
Ўзбекистон хоккей федерацияси (ЎХФ) Халқаро хоккей федерацияси (ХХФ)аъзосига айланди.
"Аввало мен мазкур ташкилотнинг барча аъзоларига миннатдорчилигимни билдираман. Хоккей оиласининг бир бўлагига айланиш биз учун шараф. Мазкур статус хоккейнинг Ўзбекистондаги ривожида катта роль ўйнайди деб ўйлайман", - деди Ўзбекистон хоккей федерацияси президенти Бахтиёр Фозилов.
Эслатиб ўтамиз, ЎХФ 2018 йилнинг март ойида ташкил топган. 2019 йил аввалида Ўзбекистонда илк бор мамлакат чемпионати учрашувлари бўлиб ўтди. 31 май санасида "Ҳумо" жамоасининг Олий Хоккей лигаси - Буюк ипак йўли кубогида иштирок этиши борасида қарор қабул қилинди.
2019 йилнинг август ойида эса "Ҳумо-2" клуби Қозоғистон очиқ чемпионатида иштирок этиши маълум бўлди. Ҳар иккала жамоа Тошкентдаги "Ҳумо-Арена" муз саройида ўз уй беллашувларини ўтказиб келмоқда.
Фикрлар