Ўзбекистон Яман устидан қийин ғалабага эришди
Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 7-туридан ўрин олган Яман – Ўзбекистон учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳснинг 19-дақиқасида Иброҳимҳалил Йўлдошевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Жалолиддин Машарипов зарбада адашмади ва ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда ҳакам яна бир бор Яман дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Бу сафар Одил Аҳмедовнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.
Шу тариқа, Абрамов бошчилигидаги "оқ бўрилар" очколари сонини 15 тага етказиб олди. Параллель ўйинда Сингапурни енгган Саудия 17 очко тўплаб пешқадамликни сақлаб қолди.
Фикрлар