Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам йиғинни бошлади

Биласиз, U-23 Осиё Кубоги финал босқич беллашувлари 2022 йили Ўзбекистон майдонларида ташкил этилади.

2024 йилги Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон U-21 терма жамоаси U-23 Осиё Кубогида иштирок этадиган бўлди.

ёшлар

Юртимизда ўтадиган чемпионат йўлланмасига эга ҳисобланган ёшлар терма жамоамизда саралаш босқич учрашувларида қатнашиш имконияти ҳам бор. Қувайтда ўтадиган “D” гуруҳи саралаш ўйинларида вакилларимизга Қувайт, Саудия Арабистони ва Бангладеш ёшлари рақиблик қилади.

Ушбу саралаш баҳсларига ҳозирлик кўриш учун Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз кеча Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Машғулотлар 4 сентябрга қадар давом этади.

timur-kapadze

Йиғин давомида ёшлар терма жамоамиз бир неча ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Мураббийлар штаби мазкур йиғинга 25 нафар футболчини жалб этган.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
29/08/2021 10:17
Almisoqdan qolgan formani zamonaviysiga qachon almashtirarkan bu muttahamlar. Forma ham davlatni yuziku, qolaversa chiroyli va zamonaviy dizayndagi, adidas yoki nike brendida o'yinga tushish futbolchilarimizga va albatta biz muxlislarga ko'tarinki kayfiyat beradi. 30 yildan beri shashvar kiyib maydonga tushadi bular