Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатини биринчи ўринда якунлади
Javohir Malikov
Амман шаҳрида дзюдо бўйича қитъа чемпионати ўз ниҳоясига етди
Иордания пойтахти Амман шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида спортчиларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медал:
-90 кг: Беҳрузбек Рустамбоев
+100 кг: Фазлиддин Рафиков
-70 кг: Дурдона Турсунова
+78 кг: Зарина Бобоназарова
Кумуш медал:
-100 кг: Муҳаммадали Садуллаев
Бронза медал:
-81 кг: Камронбек Қодиров
-78 кг: Шоира Аминова
Шу тариқа, ёш дзюдочиларимиз 7 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан ўсмирлар жамоаси каби мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди.

Изоҳлар (0)