Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия U-21 термасига қарши Олмалиқда ўйнайди

 

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси шу йилнинг 27 май куни Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Мазкур ўйинни дастлаб Тошкентда ўтказиш режалаштирилганди, бироқ ўртоқлик учрашувини  Олмалиқ шаҳрида ўтказишга қарор қилинди. Беллашув ОКМК спорт мажмуасида 18:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Томонлар келишувига кўра, бўлажак учрашувда ҳар икки жамоанинг 1996–1997 йилларда таваллуд топган (ёки ундан кичик бўлган) футболчилари иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, Россиянинг 1996 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат U-16 термаси 2012 йили Европа чемпиони бўлган. Ўша йили Ўзбекистон U-16 Осиё чемпионатида ғолиб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!