Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркиядаги халқаро мусобақада Европа жамоалари билан ўйнайди

U-23 Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ташкил этиладиган халқаро турнирда қатнашади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги ёшларимиз 20 март куни Тошкентда йиғилади ва 22 март куни Aнталья шаҳрига йўл олади.

24-29 март кунлари бўлиб ўтадиган “Antalya Cup 2021” халқаро мусобақасида вакилларимиз Словакия, Украина ва Қозоғистондан ташриф буюрган тенгдошларига қарши баҳс юритади. Мураббийлар штаби мазкур турнирга 25 нафар футболчини жалб этишни режалаштирган.

Aнталья, Туркия

“Antalya Cup 2021” халқаро турнири

1-тур | 25.03.2021
Ўзбекистон – Словакия

2-тур | 27.03.2021
Украина – Ўзбекистон

3-тур | 29.03.2021
Ўзбекистон – Қозоғистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!