Ўзбекистон – Таиланд ўйинига қанча билет сотилди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги нимчорак финал босқичида Таиланд термасига қарши майдонга тушади. 

"Футболиум" телеграм каналининг хабар беришича, мазкур беллашув учун 22 978 та чипта сотилган. Шундан бор йўғи 165таси ҳамюртларимиз учун чиқарилган. Ўйин 40 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Таиланд баҳс 30 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тажибоев Мирзаакбар
29/01/2024 15:43
Намунча оз Ўзбек мулисларига ажратилган билет сони