Ўзбекистонда ММА жанглари ўтказиладими?

Жорий йилнинг 21 декабрь куни юртимизда биринчи марта ММА оқшоми ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Айни вақтда, маъсул шахслар томонидан Ўзбекистонда ММА жангларини ташкил қилиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Бу Ўзбекистон тарихида ўтказиладиган илк ММА кечаси бўлади.

Ҳозирда ММА жангларини мамлакатимизда ўтказиш борасида мутасадди ташкилотлар билан келишув, турнирни ташкил қилиш учун рухсатнома олиш ишлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг ушбу жанг кечаси, манзили ва муддати расман эълон қилинади. Воқеалар ривожини кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!