Ўзбекистонда янги ассоциацияга асос солинди
Мамлакатимизда аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассосиацияси ташкил этилди. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ассосиациянинг илк Конференсияси бўлиб ўтди.
Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, финтес ва масрестлинг федерациясининг масъуллари иштирок этишди.
Тадбирда Одил Қаландарович Абдураҳмонов номзоди Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раислигига илгари сурилди. Делегатлар ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва О.Абдурахманов янги ташкил этилган ушбу ассосиация раиси этиб сайланди.
Ўз навбатида, Одил Қаландарович билдирилган ишончни оқлашга, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни тарғиб қилиш, мамлакатимиздаги фитнес индустриясини янада кучайтириш йўлида бор куч-ғайратини ишга солишга ваъда берди.
Кун тартибига мувофиқ, Ассосиация раиси ўринбосарларининг таркиби ҳам шакллантириб олинди. Унга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Жаҳонгир Наврўзов, Моҳир Каримов ҳамда Шоҳруҳ Далиев Ассосиация раиснинг ўринбосарлари лавозимига сайланишди.
Тадбирда сўз олган Дурдона Раҳимова Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ушбу ташкилот фаолиятини ривожлантириш, ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда елкадош бўлишини билдирди. Шунинг билан, Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассосиациясининг Конференсияси ўз ишини якунлади.
МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар