Ўзбекистонга қарши ўйнаган ҳужумчини Европа грандлари ўзига чорлаяпти
Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Сантьяго Хименес тез орада “Фейеноорд” сафини тарк этиши кутиляпти.
Европадаги манбаларнинг ёзишича, 22 ёшли тўпурарга “Арсенал”, “Тоттенхэм”, “Реал” ва “Челси” харидор бўляпти. Роттердамликлар ўз етакчисини 100 миллион евро атрофидаги бадал пули эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Сантьяго Хименес мавсумни жуда зўр ўтказяпти. Истеъдодли футболчи жорий мавсумда 11 та учрашувда 15 та гол ва учта ассист муаллифи бўлди.
Бу ҳужумчи яқинда АҚШда Мексика ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳам ўйнади, бироқ гол ура олгани йўқ.
Фикрлар