Ўзбекистонга қарши тўлиқ ўйнаган туркиялик футболчи
Ads

“Сассуоло” клуби ҳимоячиси Мерих Демирал “Ювентус”га кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Берилган маълумотларга кўра 21 ёшли турк футболчисининг трансфери “кекса синьора”га 15 млн еврога тушади. Туринликлар аллақачон футболчининг ўзи билан келишувга эришиб бўлган.

Маълумот учун, “Сассуоло” Демирални ўтган ёз “Аланьяспор” клубидан 7 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У якунланган мавсум А Серияда 14та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Демирель 2 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
05/06/2019 21:51
Туркияга қарши тӯлиқ ӯйнаган узбекистонлик фидболчи барсилонага ӯтишга яқин деган сарлавха қачон чиқаркин
Ronaldo Junior
05/06/2019 22:03
яқин орада чиқмаслиги аниқ))