"Ўзбекистонга қайтганимиздан сўнг ҳаммани ютишни бошлаймиз, деб ўйлагандим" - "Сўғдиёна" билан хайрлашган мураббий қизиқарли гапларни айтди

“Сўғдиёна” клубида мураббий алмашганидан кейин натижалар анча яхшиланиб кетди. Аввалги мураббий Ёрқин Назаров пайтида ҳам жамоанинг ўйини чакки эмасди. Бироқ ғалаба бўлмаётгани унинг истеъфосига сабаб бўлди.

Ўрнига келган Иван Бошкович эса кетма-кет ғалабалар қозоняпти. Куни кеча Sports.uz журналисти Ёрқин Назаров билан суҳбатлашди. Мутахассис истеъфоси ҳақида гап билан бошлади.

- “Сўғдиёна”даги фаолиятимга келсак, ёмон тарафи у ерда кам ишлаганим бўлди, етарли имконият берилмади, 4 та тур ишладим. Яхши тарафи, бу менга мактаб бўлди. Ўзим учун нимага бундай бўлгани тўғрисида хулосалар чиқараман. Бу ҳам бир тажриба.

ёрыин1

- Сизнинг бошчилигингизда жамоа ғалаба қозона олмади. Нима учун бундай бўлди?

- Омадсиз бўлганими? Туркиядадаги йиғинимиздан қайтиб келганимиздан кейин чемпионатда ҳаммани ютамиз, яхши бошлаймиз деб ўйлагандим. Агар кимдир Туркиядаги ўйинларимизни кўрган бўлса билишадики, футболчиларимиз у ерда яхши жамоаларга қарши жуда яхши ўйинлар кўрсатишди. Масалан, иккита рақибимиз УЕФА Кубогида ўйнаган. Ана шундай клубларга қарши жамоамиз ажойиб ҳаракат қилганди. Шу боис мен Ўзбекистонга қайтганимиздан сўнг ҳаммани ютишни бошлаймиз деб, ўйлагандим. Лекин бунинг тескариси бўлиб қолди. Сабабларига келсак, охиргиси омадимиз келмагани билан боғлиқ, менимча. Бизда таркибнинг катта қисми ўзгарган. 12-13 та футболчи кетган ва ўрнига шунча ўйинчи олгандик. Ўйлайманки, 4 та тур бизга камлик қилди. Шу боис натижа бўлмади. Бунинг устига чемпионатни “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Олимпик” каби клубларга қарши ўтказдик. Мени йиғган жамоам нотўғри бўлмаганининг исботини ҳозирги мураббий кўрсатиб беряпти. Футболчиларни қийналиб қайсидир жамоалардан олгандик. Таркибни мен йиғганман. Ҳаммасини ўзимни услубим ва ўйинимга мослаштириб таклиф қилганман. Кейин яхши легионерларни олиб келмабди, деган гап-сўзлар бўлди. Энди қаранг, олиб келган легионерларимдан бири Зенан Займович! Ҳозир 6 та гол билан тўпурарлар орасида бормоқда. Ёмон футболчи бўлганида ҳозир 6 та гол урмасди. Уни олиб келганимда менга бу ўйинчи 10 та гол ура оладими, деб айтишганди. Бу албатта 10 та гол уришини айтгандим. У хотиржамлик билан 10 та гол ура олади. Яна бири Тарик Исич. Иккала футболчини ҳам бўйи 190 дан баланд. Мени ўртоғим ушбу легионерларни тавсия қилганди. Улар яхши савиядаги футболчилар экани ҳақида айтган. Бошида ўзбек футболига мослашиши қийинроқ бўлди, омадимиз ҳам келмади. Шунда улар унчалик кўзга кўринишмади. Энди иккаласи ҳам асосий таркибда ўйнашяпти. Яна бири сербиялик, жароҳатидан энди қутулди. Россия U-20 терма жамоасида ўйнаган. Мендан кейинги мураббий кечагина интервью берган экан, менга ишлаш осон бўляпти, деб. Шунинг учун жамоа яхши йиғилган. Шу сабабли у мураббийга ишлаш осон бўлаётган бўлиши мумкин. Ҳозир жамоа “очилиб”, ўзига келиб қолди. Бу ёғига “Сўғдиёна”га фақат омад тилайман.

ёрқин1

- Иван Бошкович иш бошлагач, унга натижа кўрсатиш учун вақт керак бўлмаяпти ва кетма-кет 4 та учрашувдан бери ютяпти. “Сўғдиёна” ғалаба қозонишни бошлаганига таркиб тўғри йиғилганидан ташқари яна қандай сабаблари бор, деб ўйлайсиз?

- У ҳам ўзининг ҳиссасини қўшиб, кўрсатмаларини бераётган бўлса керак. Натижа кўрсатаётгани ва вақт керак бўлмаганининг сабаби ўша гап: тайёр яхши йиғилган таркибни олди. “Қизилқум”ни менимча Жозе Моуриньо олса ҳам жуда қийин бўлади. Чунки у ерда футболчилар яхши танланмаган. Бошковичда эса тайёр жамоа бор. Ўзи ҳам қандайдир ўзгаришлар киргизди. Биз ишлаётган пайтда натижа берадиган вақти келиб қолганди. Аммо бизга ишни давом эттириш насиб қилмабди. Раҳбарият барака топсин, барча шароитларни қилиб берди. Гап-сўз йўқ. Бироқ олдинлари “Сўғдиёна” 2-ўринни олиб юргани учун раҳбарият ҳовлиқиб қолди. Юта олмаётганимиздан шоштириб қўйишди. Балки шунинг учун машғулотларда бошқа нарсаларни талаб қилиб қолган бўлишимиз мумкин. Янги мураббий эса жамоанинг энди омади келиб, ютадиган пайтда келди. Албатта, ўзи ҳам нимадир ўзгариш қилдирди. “Бунёдкор”да 7-8 йил ишлаган бўлсам, Бошкович ҳам у ерда биздан кейин 2-3 йил ишлади, бизни мактабдан чиққан.

ёрқин3

- Мураббийлик бўйича кейинги режангиз қандай?

- Бироз дам олдим. “Бунёдкор”дан кейин “Шўртан”да иш бошладим. У ерда натижа қилдик. Шундан сўнг “Бунёдкор”да Вадим Абрамовга ёрдамчи бўлиб ишладим. 3-ўринни олдик. Кейин биринчи лигада “Бунёдкор”да фаолият олиб бордим. Сўнгра “Андижон”да меҳнат қилдим. Мухлислар олдида қанақадир яхши таассурот қолдириб кетдик. “Сурхон”да тушиб кетаётган жамоани қолдирдик. “Сўғдиёна”да вазият мана бундай бўлиб қолгани, тўғриси, менга “удар” бўлди. Лекин бу ҳаёт экан, мураббийлик фаолияти шунақа экан. Бу тажриба. Шу сабабли дам олиш учун бироз вақт керак эди. Худога шукр, ўзимга келиб олдим. Биринчи давра тугашига 4 та тур қолди. Кўрамиз. Яққол таклиф тушди, деб айта олмайман. Аммо про лига билан Суперлигадан қизиқишлар бўлиб турибди. Шунингдек, менга Ҳиндистон билан Бангладешдан ҳам вариантлар йўқ эмас.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
21/05/2023 11:18
Хиндистон ёки Бангладешга куриб кет.
Сани касрингга 4 та турни очколари хавога учиб кетди.
Сугдиёнада сан уйлаганчалик яхши жамоа тупланмаган.
Хаммаси кариялар.
И.Бошкович ёшлар жамоасидан 4-5 та футболчиларни асосий жамоага киритиб, захирани шакллантираяпти.
Сан туплаган жамоада 8 та кариядан бошка хеч ким йук. Захира футболчилари хам бир нав эди.
Жамоани И.Бошкович одам килди, сан эмас.
Сан Бангладешга кетавер. Ишга омад.
&
Jamshid Usmanov
21/05/2023 16:55
Бу мураббий билан "Сугдиёна" узокка бора олмаслигини уша биринчи келган уйинадоёк билгандим. У хам Бакоевга ухшаб жамоани кариялар уйига айлантириб юборди. Чап канот ярим химоясига яхши футболчи олиши керак эди.
Нишанов Шавкат
21/05/2023 15:42
Жуда мақтанчоқ тренерда, ўзини устида ишлаш керак бу бола, 3-4 турлик тренер дан нима кутиш мумкин.. Энг ачинарлиси, бу йигит ўз ҳатоларини тан олмейкан, демак у ўз камчиликларини ҳам бартараф эта олмайди.. ва ўсмайди, юроради, яна мақтаниб...
&
Socceruzb
21/05/2023 13:34
Отдан тушсаям эгардан тушмас эканку, бу....