Ўзбекистонлик 3 карра жаҳон чемпиони WEF промоушенида жанг қилади.Рақиб маълум!
11 июль куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳарчасида Қирғизистоннинг WEF промоушени навбатдаги турнирини ўтказади.
Мазкур жанг кечасида нафақат ММА балки К-1 бўйича ҳам жанглар ташкил этилади. Жумладан, 2-марказий тўқнашувда ўзбек муайтай оламининг тирик афсоналаридан бири, 3 карра жаҳон чемпиони, Осиё чемпионати ҳамда Осиё ўйинлари ғолиби Мавлонбек Қаҳҳоров ҳам К-1 йўналишида ўз жангини ўтказади.
Унга Озарбайжон вакили Мехди Айвазов рақиблик қилади. Ушбу қарама-қаршилик 73 кг вазн тоифасида ўтказилади.
Маълумот учун, Мавлонбек Қаҳҳоров 10 йиллик танаффусдан сўнг яна катта спортга қайтган эди ва Қирғизистонда Open FC турнирида Дастан Шаршаевга қарши жанг қилиб, ундан устун келганди.Гарчи, жанг якунида ҳакамлар дуранг натижани қайд этган бўлишса-да, кейинчалик юртдошимизнинг ғалабаси эътироф этилганди.
Фикрлар