Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган 19-халқаро шахмат турнири ўтказилади

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Мусобақа 16–27 март кунлари бўлиб ўтади

Шу йилнинг, 16–27 март кунлари умумий мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этган Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган 19 халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Турнир ФИДЕ қоидалари асосида икки гуруҳда ташкил этилади:

Опен-А — рейтинги 2200 ва ундан юқори
Опен-Б — рейтинги 0–2199

Хорижлик иштирокчилар учун аризалар 2026 йил 5 мартга қадар қабул қилинади. Барча иштирокчилар 16 март куни соат 16:00–19:00 оралиғида аккредитациядан ўтиши шарт.

Иштирокчилар ФИДЕ ИД, тўлов квитансиясини юборишлари керак.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ