Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон терма жамоасига ўтиши мумкин

  • 03.09.2025 14:51
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Қозоғистонлик журналистлар Уалихан Косанбай ва Олжас Байбосын яна бир янгиликни маълум қилишди. Бу ҳақда "Sports.kz" сайти “Бірінші Бол” You Tube каналига таяниб хабар бермоқда.

Косамбай ва Байбосыннинг сўзларига кўра, тез орада Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан бир боксчи Қозоғистон терма жамоасига ўтиши мумкин. Бироқ улар бу спортчининг исмини ҳозирча сир сақламоқда.

Маълумот учун, 4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!