Ўзбекистонлик боксчи тўрт йиллик танаффусдан сўнг яна жанг қилади ёхуд у Флойд Мейвезер ташкил қилаётган кечада рингга кўтарилади

  • 22 октябрь, 2020, 11:44
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксда фаолият юритиб, 5 та серияли ғалабадан сўнг, фаолиятида 4 йил танаффус бўлган юртдошимиз Ботирали Мамажонов яна рингга қайтмоқда. У 20 ноябрь куни АҚШнинг Флорида штатида ташкил этилаётган жанг оқшомида, биринчи оғир вазн тоифасида рингга кўтарилади. Унинг рақиби америкалик Ламар Харрис (9-21-4, 5 КО) бўлади. 

Биз ҳамюртимиз билан боғланиб, ушбу жанг ва фаолиятига оид фикрлари билан қизиқдик...

- Энди, фаолиятни яна тиклашга қарор қилдик. Промоутер Ланк Кинг ушбу жангимни ташкил қилиб бермоқда. Нафақат мени, умуман, ушбу жанг кечасини Кинг ва Флойд Мейвезер иккиси ҳамкорликда ўтказмоқда. Қизиғи, дебют жангимни ҳам ушбу промоутер орқали амалга оширгандим. Ланк Кингнинг "Lank the king and lank" промоутерлик компанияси билан шартнома имзоладим. Янада аниқроқ қилиб айтсак, бир йилда тўртта жангга шартнома қилдик. Икки жангимдан сўнг, учинчиси жиддий рақиб ва ундан кейин янада муҳим тўқнашувларни амалга ошириб беришга ваъда берди. Насиб қилса, яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Ботирали

Маълумот учун, Ботирали Мамажонов сўнги жангини 2016 йил 14 октябрда ўтказиб, Ларри Харрисни техник нокаут билан мағлуб этганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!