Ўзбекистонлик ФИФА инструктори Тожикистонда

  • 13 апрель, 2021, 22:26
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизматининг берган хабарига қараганда, 12 апрель куни Турсунзода шаҳридаги “Ширкент” меҳмонхонасида “FIFA /МАRefereeing course” номи остида тожикистонлик футбол ҳакамлари учун ФИФА томонидан ўқув-курслари бошланди.

Tecno

Беш кун давомида ФИФА йўриқчилари, ўзбекистонлик Фарҳод Абдуллаев ва Юлия Тарасова тожикистонлик ҳамкасблари учун назарий ҳамда амалий машғулотлар ўтказишади.

абдуллаев1

Ҳакамлар учун мўлжалланган мазкур курсларда шунингдек, тожикистонлик йўриқчилар – Равшан Ишматов, Ажмал Амиров ва Кристина Пронженколар иштирок этмоқдалар. Улардан ташқари, бу курсда 31 нафар ҳакамлар машғулотларда иштирок этишяпти.

Ўқув-курслари бошланиши олдидан Тожикистон футбол федерацияси вице-президенти Алишер Ўрунов қатнашди. У келган меҳмонларни илиқ қарши олди. Йиғилганлар олдида чиқиш қилар экан, Ўрунов бундай курслар тожикистонлик ҳакамларнинг билимларини янада мустаҳкамлашда ёрдам беришидан умид қилаётганини билдирди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!