Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик!
Эртага Ўзбекистон футбол тарихидаги энг муҳим кунлардан бири бўлади. Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Колумбияга қарши ўтказади. Беллашув 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарорига кўра, 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш куни соат 10:00 дан бошланади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мазкур қарор аҳолига Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги тарихий учрашувини томоша қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Фикрлар