Ўзбекистонлик футболчи Россия клуби билан шартнома имзолади

Истеъдодли футболчимиз Бобур Давлатов фаолиятини яна Россияда давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Гап шундаки, у бунгача Россия миллий футбол лигасида иштирок этаётган “Нефтехимик” жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Карантин туфайли юртимизга қайтган футболчи август ойининг ўрталарида яна Россияга кетди, чунки уни “Нефтехимик”да кутишаётганди. Боиси, легионеримизнинг клуби билан тузган шартномаси тугаганди. Эндиликда томонлар ўзаро келишган ҳолда янги битим имзоладилар.

Яқинда Давлатов “Нефтехимик” таркибида МФЛнинг навбатдаги турида “Текстильшик”ка қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Ўша беллашувда унинг жамоаси 4:0 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек, “Нефтехимик” жамоасида ўйнаётган яна бир ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ўша баҳсда тўлиқ 90 дақиқа давомида тўп сурди. Айни пайтда “Нефтехимик” мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!