Ўзбекистонлик футболчи яна легионерга айланди (Фото)

Ўтган мавсум Россиянинг "СКА Ростов" клубида тўп тепган Владислав Алексин фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиради.

Асли ўзбекистонлик бўлган Владислав Алексин жамоасини ўзгартирди. У эркин агент сифатида Қирғиз республикасининг "Дордой" жамоаси сафига ўтди. Ҳамюртимиз мавсум охиригача "Дордой" шарафини ҳимоя қилади.

photo_2023-07-30_18-42-12

Владислав Алексин юртимизда "Динамо", "Навбаҳор", "Норин", "Қизилқум" клубларида тўп тепган. 30 ёшли ҳужумчи охирги марта 2021 йили навоийликлар таркибида ўйнаган. Унинг трансфермарктдаги нархи 100 минг еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!