2026-йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари жорий йилнинг октябрь ойида бошланди. Аҳамиятли жиҳати, ушбу саралаш баҳслари учун бир неча нафар ҳакамларимиз ҳамда назоратчиларимиз тайинлов олишган.

Саралашнинг 1-туридан ўрин олган Филиппин – Вьетнам баҳсини бошқариш учун 3 нафар ҳакамимиз - Рустам Лутфуллин (бош ҳакам), Алишер Усмонов ва Руслан Серазитдинов (иккиси ёрдамчи ҳакам) ФИФА томонидан тайинланди. Шунингдек, шу тур доирасидаги Австралия – Бангладеш учрашуви учун ҳакамларимиз — Аҳрол Рисқуллаев (бош ҳакам), Санжар Шоюсупов ва Андрей Сапенко (ёрдамчи ҳакамлар) тайинлов олди. 2-тур доирасидаги Мянма – Шимолий Корея ўйинида Илгиз Танташев (бош ҳакам), Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ишлаши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 2-турдан ўрин олган Непал – Яман баҳсида ҳакамлар назоратчиси сифатида вакилимиз — Валентин Коваленко ишлаши белгиланган.

Қуйида улар бошқарадиган учрашувлар маълумотлари билан танишинг:

ЖЧ-2026 саралаши | Осиё минтақаси, "F" гуруҳи, 1-тур
Филиппин – Вьетнам 
16.11.2023 | 19:00

Ҳакамлар:

Рустам Лутфуллин
Руслан Серазитдинов
Алишер Усмонов

ррр

Осиё минтақаси, "I" гуруҳи, 1-тур
Австралия – Бангладеш
16.11.2023 | 20:00

Ҳакамлар:

Аҳрол Рисқуллаев
Санжар Шоюсупов
Андрей Сапенко

дд

Осиё минтақаси, "В" гуруҳи, 2-тур
Мянма – Шимолий Корея 
21.11.2023 | 16:00

Ҳакамлар:

Ильгиз Танташев
Андрей Сапенко
Тимур Гайнуллин

наа

Осиё минтақаси, "H" гуруҳи, 2-тур
Непал – Яман 
21.11.2023 | 19:00

Назоратчи:

Валентин Коваленко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!