Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛда Одил Аҳмедов тўп сураётган жамоа ўйинини бошқаришади
Хабарингиз бор, айни кунларда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, бугун Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам Чемпионлар лигасидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Жумладан, Хитойда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган "Шанхай СИПГ" жамоаси Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Эътиборли томони, мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам Азиз Асимовга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беришади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 15:00да Шанхай шаҳридаги "Shanghai Stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
ОЧЛ, 6-тур
"Шанхай СИПГ" - "Ульсан Хюндай"
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Ўзбекистон)
Ён ҳакамлар: Р.Серазетдинов, Ҳ.Шодмонов (Ўзбекистон)
Тўртинчи ҳакам: Саъдулло Гулмуродий (Тожикистон)
Фикрлар