Ўзбекистонлик ҳакамлар Роналду жамоаси иштирокидаги ОЧЛ баҳсини бошқаради

  • 7 сентябрь, 2023, 19:42
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 3
CHERY AUTO

Осиё Чемпионлар лигаси “Е” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Персеполис” (Эрон) ҳамда “Ан-Насср” (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги баҳсни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Унга қанотларда ФИФА ҳакамларимиз Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беришади.

Tecno

Шунингдек, захира ҳаками вазифасини яна бир топ ФИФА ҳакамимиз Аҳрол Рисқуллаев бажаради. Энг қувонарли жиҳати шундаки, илк бор ОЧЛ баҳсида ўзбек рефериси ВАРда ишлайди. ОФК ВАР курсини муваффақиятли якунлаган Фирдавс Норсафаров ушбу баҳсда АВАР сифатида иштирок этади. Бундан ташқари, ВАР курсини муваффақиятли якунлаган яна бир ҳакамимиз Абдурашид Худойберганов ҳам “Лион Сити” (Сингапур) – “Бангкок Юнайтед” (Таиланд) баҳсида АВАР вазифасини бажариши кўзда тутилган.

Осиё Чемпионлар лигаси | “Е” гуруҳи, 1-тур
“Персеполис” – “Ан-Насср”

19.09.2023

Ҳакамлар:

Илгиз Танташев
Андрей Сапенко
Тимур Гайнуллин
Аҳрол Рисқуллаев
Фирдавс Норсафаров

Осиё Чемпионлар лигаси | “Ф” гуруҳи, 1-тур
“Лион Сити” – “Бангкок Юнайтед”
20.09.2023

Абдурашид Худойберганов

Маълумот учун, ушбу учрашув 19-20 сентябр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳакамларимизга ушбу учрашувларда омад тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Алим Ахмедов
08/09/2023 01:04
Шуларни ишини унглаб Уша юртда коли́б кетишсин.
&
Farxod Mirzamatov
07/09/2023 19:58
Ilgiz krissaku
&
Бахромжон Турсунов
07/09/2023 19:45
Омад