Ўзбекистонлик икки ёш истеъдод эгаси ONE FCда жанг қилади!

20 октябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида катта жанг кечаси ташкил этилади. Яъни, "ONE Lumpine 35" турнири ташкил этилади. Маълумки, ушбу кечада ММА ҳамда профессионал муайтай бўйича жанглар ташкил қилинади.

Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур оқшомда икки ёш истеъдодли вакилларимиз жанг қилади. Жумладан, 59 кгда  Камрон Ортиқов Океания минтақаси вакили Оуме Мвамби билан  ММА бўйича тўқнаш келса, профессионал муайтайчимиз Аслам Ортиқов таиландлик Петханинга қарши баҳс юритади.

Биз ушбу турнир ва жангчиларимизнинг тайёргарлиги борасида ONE FCнинг Ўзбекистондаги расмий менежери Озод Пардаевнинг фикрларига қизиқдик.

- ONE Lumpine лигаси Осиёдаги энг нуфузли турнирлар ўтказувчи ташкилот ҳисобланади. Ушбу турнирда ўзини кўрсатган жангчилар ONE Championship билан шартнома тузиш имкониятига эга бўлади. Қолаверса, молиявий жиҳатдан ҳам яхши имкониятларга эга бўлишади. Навбатдаги турнирда ёш истеъдодли вакилларимиз ўз жангларини ўтказади. Албатта, барча шароитлар яхши ва айни вақтда Таиландда машғулотлар олиб бормоқдамиз. Мақсадимиз, ўзбекистонлик спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, нуфузли промоушенларда ўзларини кўрсатишга имконият яратишдир. Юртдошларимизга промоушен раҳбарларининг ҳам ишончи катта, қолаверса ўзимиз ҳам ижобий натижалар кутмоқдамиз. Ўйлайманки, чиройли ғалабалар билан барчани хурсанд қиламиз, деган умиддамиз.

IMG_20231015_212432_174

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!