Ўзбекистонлик инструктор Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган АҚШ - Эквадор учрашувида ишлайди
Айни кунларда Польшада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.
Мазкур мусобақаларда ҳамюртимиз ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам иш олиб бораётганини маълум қилиб ўтгандик.
ЎФА расмий сайтининг хабар беришича ҳамюртимиз 8 июнь куни бўлиб ўтадиган АҚШ ҳамда Эквадор терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакам назоратчиси сифатида иш олиб боради.
U-20 ЖЧ, 1/4 финал
АҚШ - Эквадор
Бош ҳакам: Бастиан Бенуа (Франция)
Ён ҳакамлар: Ҳишом Закрани, Фредерик Хакет (Франция)
Тўртинчи ҳакам: Абдуқодир Зитуни (таити)
Ҳакам назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)
Фикрлар