Ўзбекистонлик жангчи Таиланддаги ММА кечасида рақибини "ухлатиб" қўйди (Видео)
Универсал жангчиларимиздан бири Нурмуҳаммад Адамхонов куни кеча Таиландда Legend Fighting Championship лигасида ММА бўйича навбатдаги жангини ўтказди. Маълумки, Адамхонов профессионал муайтай устаси саналади. Ўта енгил вазн (61.2 кг) тоифасида октагонга кўтарилган юртдошимиз таиландлик рақибини 1-раунддаёқ "сабмишен"га учратиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Қизиқ жиҳати, Адамхонов энди профессионал боксда ҳам ўз омадини синаб кўрмоқчи. У 30 апрель куни Бангкок шаҳрида ташкил этилувчи EFS (Evolution Fight Series) турнири доирасида таиландлик Киттикхун Дечапанатга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 59 кг твазн тоифасида, 4 раунддан иборат бўлади.
Албатта, ушбу жангда юртдошимизга омад тилаймиз!
Фикрлар