Ўзбекистонлик K-1 устаси Face to Face маросимида иштирок этди.Эртага жанг! (Видео)
Эртага, 15 июль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC промоутерлик компанияси томонидан К-1 бўйича навбатдаги жанг оқшоми ташкил этилади. Мазкур "RCC Fair Fight 18" турнирида ҳамюртимиз Мавлуд Тифиев ҳам рингга кўтарилади. У мезбонлар вакили Андрей Хромовга қарши жанг қилади. Юртдошимиз бир неча йиллардан буён профессионал муайтай ва К-1 бўйича жангларда иштирок этиб келади ва бир қатор ютуқларни қўлга киритган. Унинг профессионал рекорди 41-7-3 бўлса, Хромовнинг кўрсаткичи 14-1 кўриниш олган.
Бугун ушбу жанг аввалида вазн ўлчаш ва Face to Face маросими ўтказилди. Қуйида, ушбу жараённи томоша қилишингиз мумкин!
Фикрлар