Ўзбекистонлик К-1 устаси "Қорабоғ" турнирида жанг қилади
2 июль куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида К-1 бўйича халқаро "Қорабоғ" турнири бўлиб ўтади.
Мазкур профессионаллар ўртасида бўлиб ўтадиган турнирда ўзбекистонлик Аҳмад Мамажонов ҳам рингга кўтарилади.
У мезбонлар вакили Баҳрам Ражабзадех билан жанг қилади. Ушбу қарама-қаршилик 95 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Аҳмад Мамажонов ўз вақтида ҳаваскор боксда ҳам фаолият юритиб, бир қатор муваффақиятларга қўлга киритган.
Фикрлар